Тошкент вилоятини пойтахт билан боғлайдиган тезюрар электропоезд ишга тушади
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари чоғида пойтахт ва вилоят шаҳарлари ўртасида қатнайдиган замонавий электропоездлар йўлга қўйилганини эълон қилди.

Қайд этилишича, бу мақсадлар учун соатига 120 километр тезликда ҳаракатланадиган ўнта электропоезд сотиб олинади. Бу поездларда ягона чипта тизими жорий этилади.
Шунингдек, жамоат транспортини ривожлантириш дастури ҳам қабул қилинади. Унга кўра вилоят ҳудудларт бир-бири билан, шунингдек пойтахт билан боғланади.
Дастур доирасида 20 та янги йўналиш очилиши, 120 дан ортиқ янги бекатлар ва 13 та автовокзаллар қурилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ, "Афросиёб" поезди ҳаракат жадвалига ўзгариш киритилгани ва Тошкент — Шаҳрисабз — Toшкент йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаргани ҳақида хабар бергандик.
Мафтуна Режаббоева тайёрлади







