Ўзбекистон

Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаради

Жорий йил 20-21 октябрь кунларидан бошлаб Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаради. Бу ҳақда "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ хабар бермоқда.

Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаради

 

 

 

Қайд этилишича, йўловчилар талабларини инобатга олиб, уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 20-21 октябрь кунларидан бошлаб, Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 4/3 сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади.

 

Ҳозирги кунда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатланаётган 4-сонли Тошкент — Шаҳрисабз йўловчи поезди жорий йил 20 октябрдан бошлаб янги жадвал асосида соат 18:50 да жўнайди. Шунингдек, жорий йил 21 октябрдан Шаҳрисабз — Тошкент йўналишида ҳарaкатланаётган 3-сон йўловчи поезди соат 05:31 да Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан қатнай бошлайди.

 

Маълумот учун: ҳозирда 4-сонли Тошкент — Шаҳрисабз йўловчи поезди Тошкент марказий темир йўл вокзалидан соат 09:00 да, Шаҳрисабз — Тошкент йўналишида ҳарaкатланаётган 3-сон йўловчи поезди Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 17:04 да жўнамоқда.

 

Аввалроқ Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида "Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилгани, Испаниядан юборилган "Афросиёб" тезюрар поезди Тошкентга етиб келгани, Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилгани ҳамда Андижон — Термиз — Андижон йўналишида янги йўловчи поезди қатнови ишга тушгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"