Арктикадаги энг қадимий музликлардан бирида улкан ёриқ пайдо бўлди
Канаданинг Манитоба университети тадқиқодчилари Арктикадаги энг қадимий музликлардан бири - Эллесмир оролининг шимолий ҳудудида улкан ёриқ пайдо бўлганини қайд этди. Ёриқнинг катталиги — 3000 кв. км.

Маълум бўлишича, олимлар Гренландия шимолида биринчи ҳаракатни 2020 йил май ойида қайд этган. Мутахассислар фикрича, у икки ҳафта давомида кучли шамол таъсирида очилган.
Эллесмир шимолидаги муз тез ҳаракатланмоқда ва эриб бормоқда.
Атмосфера маълумотлари ва денгиз музлари тасвирларини таҳлил қилиш жараёнида мутахассислар бу жойдаги муз икки марта - 1988 ва 2004 йилларда бир-биридан ажралганини аниқлади. Аммо ўша пайтда ҳеч ким бунга эътибор бермаган.
Ҳудуддаги музлар ҳаракатини таҳлил қилган олимлар Ернинг охирги муз зонаси иқлим ўзгаришига аввал ўйлаганимиздек чидамли эмас, деган хулосага келди.
Бундан аввал Арктика музининг эриши чидамли бактериялар ва янги вирусларнинг чиқишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Насиба Тўхтаева







