Москвада мигрантлар иштирокида навбатдаги муштлашув: бир нафар мигрант пичоқланган, 23 киши қўлга олинган
Москвада меҳнат мигрантлари иштирокида яна оммавий жанжал содир бўлди. Бу ҳақда “Изветия” хабар берди.

Ҳодиса Москва шимолидаги Коптево туманида юз берган. Гап талашиш билан бошланган низо якунда оммавий муштлашувга айланиб кетди. Шу билан бирга жанжалда ҳам мигрантлар, ҳам маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашган.
Воқеа оқибатида бир киши касалхонага ётқизилган. Аниқланишича, у пичоқ билан жароҳатланган. Полиция дастлабки суриштирувни бошлаган. Ҳозирда 23 киши қўлга олинган.
Бундан аввал Россияда Ўзбекистон фуқаролари заҳарланиш оқибатида вафот этгани ҳамда Москвада ўзбекистонлик мигрантнинг жасади топилгани хабар қилинганди.







