Қизил денгизда Саудия Арабистони ва АҚШ қўшма ҳарбий-денгиз ўқувлари бошланди
Қизил денгизда Саудия Арабистони ва АҚШнинг қўшма ҳарбий-денгиз ўқувлари — Indigo Defender — 21 бошланди. Бу ҳақда “Саудия” нашри хабар бермоқда.

Ўқув машғулотлари Саудия Арабистони ҳарбий-денгиз кучлари Ғарбий флоти қўмондони ўринбосари адмирал Мансур бин Сауд ал-Жуайд ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вакили Дэниел Бейли назорати остида ўтказилмоқда.
10 кун давом этадиган машғулотлар икки давлатнинг ҳарбий-денгиз соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, улар флотларининг ҳарбий тайёргарлигини ошириш, портлар ҳимояси бўйича малака ошириш, Қизил денгизда халқаро денгиз коммуникациялари хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади.
Бундан аввал Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ал Сауд Эрон билан музокаралар дўстона руҳда бўлгани, аммо аниқ натижаларга эришилмаганини айтган эди.
Шарофат Маҳмудова







