Одамларни вакцина олишга мажбурлай олмаймиз – Александр Лукашенко
Беларусь президенти Александр Лукашенко мажбурий эмлашга қарши эканини маълум қилди. Ба ҳақда “РИА Новости” хабар берди.


“Яна бир марта такрорлайман: эмланиш керак. Мен ҳеч қачон вакцинага қарши бўлмаганман. Агар аксинча бўлганда, Путин билан “Спутник-V” борасида келишувга эришмаган бўлардим. Одамларга вакцина олишни тақиқлай олмаганим каби, сиз ҳам уларни эмлашга мажбурлай олмайсиз”, – деган Беларусь раҳбари.
9 октябрдан мамлакатда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошлангани маълум қилинди. Барча касалхона ва поликлиникалар шай ҳолатга келтирилган. Беларусда мажбурий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш жорий этилган. Ҳозирда бутун республика бўйлаб ҳар куни икки минг кишида коронавирус аниқланмоқда.
Бундан аввал Лукашенко зарурат туғилганда Россия ва Беларусь ягона ҳарбий базага айланишини айтганди. Шунингдек, Латвия Беларусь билан чегарада тиконли сим ўрнатиши хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







