Жаҳон

Латвия Беларусь билан чегарада тиконли сим ўрнатади

Латвия кейинги ҳафтадан бошлаб Беларусь билан чегарада тиконли сим ўрнатишни бошлайди.

Латвия Беларусь билан чегарада тиконли сим ўрнатади

 

 

Мамлакат Mудофаа вазири Артис Пабрикснинг айтишича, бу қўшни республикадан келаётган ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатишга ёрдам беради.

 

Пабрикс махсус симларни Словения совға қилганини таъкидлаган.

 

"Спутник" нашри Латвия ва Литвада тиконли симлар нархи кескин ошганини маълум қилди. Хусусан, Латвия 111 км узунликда махсус воситага буюртма берган, аммо энг сўнгги паллада бу симлар Литва томонидан "илиб кетилди".

 

Ҳар икки давлат, шунингдек, Польша Беларусь билан чегарада жиддий миграцион инқирозни бошдан кечирмоқда. Ҳозирда бу уч давлат Беларусь билан туташ ҳудудларда фавқулодда вазият жорий этган. 2021 йил май ойида Лукашенкога қарши санкциялар кучайтирилгандан сўнг Беларусь раҳбари мигрантларнинг ЕИга ўтиб кетишига тўсқинлик қилмаслигини маълум қилган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Беларусни чегарадаги вазият юзасидан айблаб чиққанди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

custom img

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик сулҳ таклиф қилди

Ҳозирча томонлар ташаббусни қабул қилмаган.

custom img

Конго ДРда Эбола вируси қурбонлари сони 930 нафардан ошди

Тасдиқланган касалланиш ҳолатлари эса 2 344 тага етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"