Жаҳон

Туркияда Фатҳулла Гулен билан алоқадорликда гумонланган юздан ортиқ ҳарбийлар қамоққа олинди

Анқара прокуратураси 123 ҳарбийни қамоққа олишга ордер берди. Улар Фатҳулла Гулен билан алоқадорликда гумонланмоқда.

Туркияда Фатҳулла Гулен билан алоқадорликда гумонланган юздан ортиқ ҳарбийлар қамоққа олинди

 

 

Туркия ҳукумати Фатҳулла Гулен ва унинг FETO ташкилотини 2016 йил июлида давлат тўнтаришига уринишда айблайди. 123 ҳарбий ҳам FETO билан ҳамкорлик қилган бўлиши мумкин. Уларнинг орасида ҳарбий билим юртларининг 50 нафар курсантлари ҳам бор. Туркиянинг жами 18 вилоятида қўлга олиш ишлари бошланган.

 

Маълумот ўрнида: 2016 йилдаги муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришдан кейин Туркияда жами 80 минг киши қамоққа олинган, 150 минг нафар давлат хизматчиси ишдан четлатилган. Фатҳулла Гулен тўнтариш пайтида АҚШда бўлган. У барча айбловларни рад этиб келмоқда.

 

Бундан аввал Туркия Украина ва Грузиянинг НАТОга интилишини қўллаб-қувватлашини ҳамда Эрдўған “Толибон” ҳукумати ҳақида фикр билдиргани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.