Жаҳон

Москва форматидаги маслаҳатлашувлар: кимнинг позицияси қандай?

20 октябрь куни Москва форматидаги маслаҳатлашувларнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари вакиллари, шунингдек, “Толибон” ҳаракати аъзолари иштирок этди. Москванинг “Президент-Отель” меҳмонхонасида бўлиб ўтган учрашувда барча томонлар ўз давлатлари позициясини маълум қилди.

Москва форматидаги маслаҳатлашувлар: кимнинг позицияси қандай?

 

 

Россия: гуманитар ёрдам, БМТнинг афғон муаммосидаги ўрни ва толиблар тан олиниши шарти

 

Россия делегациясига Сергей Лавров бошчилик қилди. Кириш сўзида РФ ташқи ишлар вазири афғон халқи турмуш тарзи жиддий хавотирларга сабаб бўлаётганини таъкидлади. Шунингдек, у Афғонистонга бутун дунё ҳамжамияти томонидан гуманитар ва ижтимоий соҳада ёрдам берилиши зарурлигини қайд этди. “Афғон муаммосини ҳал этишда БМТ асосий ўрин тутиши керак”, – деган Лавров.

 

Шу билан бирга вазир толибларнинг ҳарбий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш юзасидан амалга ошираётган ҳатти-ҳаракатлари хусусида тўхталган.  Инклюзив ҳукумат том маънода тинчлик ва барқарорлик гарови эканини таъкидлаган.

 

РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов “Толибон” ҳукуматининг тан олиниши уларнинг ваъдаларини бажаришига боғлиқлигини айтган. “Афғонистондаги янги ҳокимият ҳаммага ҳам ёқмайди, аммо уларнинг  жазоланиши ортидан бутун афғон халқи азият чекмоқда”, – деган Кабулов.

 

Эрон: АҚШ айбдор

 

“Минтақанинг тинчлиги ва барқарорлиги Афғонистонга боғлиқ. Агар мамлакатда барқарорлик ўрнатилса, бу қўшни давлатларга ҳам ижобий таъсир қилади. Террорчилар минтақада реал кучга эга эмас, аммо уларни АҚШ қўллаб-қувватлаяпти”, – деган Эрон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳасан Козим Қумий.

 

Покистон: гуманитар ёрдам, молиявий инқирознинг олдини олиш учун чора, терроризмга қарши кураш

 

Покистон махсус вакили Муҳаммад Содиқ Афғонистонда молиявий инқирознинг олдини олиш мақсадида иқтисодий фаолликни ошириш кераклигини қайд этди. Шунингдек, у терроризмга ва трансмиллий жиноятчиликка қарши биргаликда курашга чақирган.

 

“Толибон”: инклюзив ҳукумат, миллий захираларга қўйилган чекловни олиб ташлаш, толибларни тан олиш.

 

“Толибон” делегациясига бош вазир ўринбосари Абдул Салом Ханафий бошчилик қилди. Шунингдек, унинг таркибида ташқи ишлар вазири Амирхон Мутаққий ҳам бўлган.

 

Абдул Салом Ханафий “Толибон” ҳукумати инклюзив эканини маълум қилди. “Ҳукумат аллақачон инклюзив. Биз  билан эски ҳукуматнинг 500 минг ходими ишлайди. Уларнинг барчаси расман фаолият юритади”, – деган бош вазир ўринбосари. Лекин кейинчалик Ханафий ушбу баёнотни бироз инкор қилиб, ҳукумат барча этник гуруҳларни қамраб олишга ҳаракат қилганини, сиёсий тизим яна ислоҳ қилинишини таъкидлаган. Шу билан бирга у агар “Толибон” ҳокимияти тан олинмаса, экстремистлар таъсири кучайишидан огоҳлантирган.

 

Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий ҳам амалдаги ҳукумат Ашраф Ғани даврига нисбатан инклюзив эканини таъкидлади. У, шунингдек, АҚШдан Афғонистон активларига қўйилган тақиқларни олиб ташлашни талаб қилди. “Ўзининг қулай географик жойлашуви туфайли Афғонистон қўшни давлатларга қулай инвестицион имкониятлар тақдим этиши мумкин”, – деган Мутаққий.

 

Маълумот ўрнида: Москвадаги учрашувда Ўзбекистон делегациясига Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бошчилик қилди. Эргашев "Толибон" ҳукуматини тан олиш шартларини санаб ўтган.

 

Хусусан у:

— Доҳа келишуви бўйича ўз вазифаларининг бажарилиши;

— Афғон жамиятининг барча сиёсий тарафлари акс этган ҳукумат тузилиши;

— Инсон ва аёлларнинг фундаментал ҳуқуқлари таъминланиши;

— Афғонистон ҳудудидан унинг қўшниларига хавф туғдириш учун фойдаланишга йўл қўйилмаслик каби шартларни санаб ўтди.

 

Аввалроқ "Толибон" расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид ҳаракатнинг Москвадаги учрашувда қайси масалани кўтаришини маълум қилганди. Шунингдек, АҚШ Афғонистон йўналишидаги сиёсатни қайта кўриб чиқиши хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Москва форматидаги маслаҳатлашувлар: кимнинг позицияси қандай? | Zamon.uz