Жаҳон

АҚШ Афғонистон йўналишидаги сиёсатни қайта кўриб чиқмоқчи: “оқсоқол” дипломат истеъфога “кузатилди”, элчихона фаолияти текширилади

АҚШнинг Афғонистони бўйича махсус вакили ўзгаради. Бу ҳақда давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

АҚШ Афғонистон йўналишидаги сиёсатни қайта кўриб чиқмоқчи: “оқсоқол” дипломат истеъфога “кузатилди”, элчихона фаолияти текширилади

 

 

Залмай Халилзод АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозимидан кетади. У 18 октябрь куни Энтони Блинкен номига ариза ёзган. Унда “Толибон” билан Афғонистон собиқ ҳукумати ўртасида эришилган келишувлар режадагидек амалга ошмагани қайд этилган. Халилзод ўрнини унинг ўринбосари бўлиб ишлаган Томас Уэст эгаллайди. Уэст 2012-2015 йилларда, Барак Обама президентлиги даврида Миллий хавфсизлик кенгашида Афғонистон ва Покистон йўналишида фаолият олиб борган. Шу билан бирга у Президентнинг Жанубий Осиё бўйича маслаҳатчиси бўлган.

 

Бундан ташқари АҚШ давлат департаменти Афғонистондаги элчихона фаолияти юзасидан текширув ўтказади.

 

Текширув энг аввало АҚШнинг Афғонистондаги дипломатик иштироки тугатилиши ҳамда эвакуация қилиниши тартибини ўрганишга қаратилган. Politico маълумотларига кўра, шу билан бирга виза берилиши керак бўлган шахслар, уларнинг АҚШга кўчирилиши ва Кобул аэропортидан фавқулодда эвакуация қилиниши ҳам текширилади. Гап бу ерда нафақат афғонлар, балки АҚШ фуқаролари ҳақида ҳам кетмоқда.

 

Лекин АҚШ давлат департаменти вакили Райан Холденнинг айтишича, “бу лойиҳани суриштирув сифатида баҳоланиши хато. Биз Конгрессга лойиҳани умумий текширув сифатида кўрсатдик”.

 

Ҳозирда Конгресснинг бир неча қўмитаси Вашингтоннинг Афғонистондан шошилинч чиқиб кетишини ўрганмоқда. Шунингдек, АҚШ ҳукуматининг Афғонистонни тиклаш масалалари бўйича бош инспектори Жон Сопко ва Пентагон инспектори вазифасини бажарувчиси Шон о’Доннелл ҳам юқоридаги каби умумий текширув ўтказиши мумкин.

 

Бундан аввал АҚШда афғон қочқинларини жойлаштиришда муаммо юзага келгани ҳамда АҚШга нисбатан иттифоқчиларнинг ишончсизлиги ортгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"