Ўзбекистон

Сенат томонидан икки нафар судья Олий суд судьялигига тасдиқланди

Сенат Ойбек Баракабаев ва Дониёржон Тожибоевни ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Сенат томонидан икки нафар судья Олий суд судьялигига тасдиқланди

 

Қайд этилишича, Сенатнинг XX ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

 

Ўзбекистон Конституциясининг 80-моддаси 3-банди ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги конституциявий қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 3-бандига мувофиқ Ойбек Баракабаев ва Дониёржон Тожибоев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига тасдиқланди.

 

Маълумот учун: Ойбек Баракабаев 2018 йилдан ҳозирга қадар Андижон вилоят маъмурий суди судьяси лавозимида, Дониёржон Тожибоев 2017 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилоят маъмурий суди судьяси, Наманган туманлараро муъмурий суди раиси лавозимларида ишлаб келган.

 

Эслатиб ўтамиз, Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилганди.

 

Бундан аввал Сенат томонидан жорий йил учун давлат бюджети харажатларига оид ҳужжат тасдиқлангани, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши мумкинлиги ҳамда қадимий шаҳарларда  божсиз савдо қилувчи “Duty Free” дўконлари очилиши ҳақида хабар берилганди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Сенат томонидан икки нафар судья Олий суд судьялигига тасдиқланди | Zamon.uz