Ўзбекистон

“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Гидрометеорология хизмати келаётган дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

 

 

Қайд этилишича, кеча кундузи мамлакатимиз ҳудудига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келди. Республика бўйича ёмғир ёғди, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилди. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлди. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 10-12 даражага пасайди.

 

Бугун республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат 8-13 даража илиқни ташкил этади, бу октябр ойининг охирги ўн кунлиги учун бўлган иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага пастдир.

 

Фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича ва республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради. Айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

 

Дам олиш кунлари барча ҳудудларда қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан паст бўлади. Эртага кечаси ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ - 3 даража илиқни ташкил этади, кундуз куни 11-16 даража илиқдан ошмайди. Якшанба куни ҳаво бироз илиқ бўлади, кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундуз куни 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келиши ҳамда келгуси ўн йилликларда инсоният янада кучли иссиқлик тўлқинларига дуч келиши ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.