Жамият

Кўчада ҳаракатланманг, машиналарни хавфсиз жойга қўйинг- Ўзгидромет

Хабарингиз бор, 24-26 июль кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келди.

Кўчада ҳаракатланманг, машиналарни хавфсиз жойга қўйинг- Ўзгидромет

 

 

Шу боис юртимизда об-ҳаво янада исиди. Аммо бугун ижтимоий тармоқларда Қашқадарё ва Самарқанднинг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиб, чанг ва қум бўронлари кўтарилгани акс этган видеолар тарқалди. Бу қанчалик асосли? Юртимизда эртага қандай об-ҳаво ҳукм суради? Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулахатов билан боғландик:

— Сўнгги пайтларда дунёда иқлим ўзгариши туфайли, яъни атмосферадаги нотабиийлик кучайиб кетгани боис, табиий офатлар сони кўпайиб бормоқда. Ҳозирда дунё океанида тропик циклонларнинг фаоллиги кучайган. Биргина ўтган йилнинг ўзида Атлантика океанида рекорд даражада кўп тропик циклонлар кузатилди. Куни кеча Хитойга мамлакатнинг шарқий қисмидан, яъни Тинч океани ҳудудидан “Ин-Фа” (тайфун) тропик циклони кириб келди. Бу Шанхай ҳудудларида кучли ёғингарчилик, шамол ва бўронларни келтириб чиқарган. Ундан ташқари, Хитойнинг марказий қисмларида муссон оқимлари ривожланган. У кучли ёғингарчилик, сел ва сув тошқинларига сабаб бўляпти. Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хитойдаги ҳолат ёлғон хабарлар эмас. Улар мамлакат ҳудудида шу кунларда ҳақиқатда содир бўлган. Географик шароитдан келиб чиқадиган бўлсак, бу каби табиий офатларларни келтириб чиқарувчи ҳаво оқимлари тўғридан-тўғри Ўзбекистон ҳудудига кириб келмайди. Лекин Ўзбектистонга баъзида кириб келувчи совуқ Сибир антициклони ривожланишида маълум таъмирларни келтириб чиқаради.

26-27 июль кунлари юртимизда кучли шамол ва чанг бўронлари кузатилиши ҳақида Ўзгидромет аввалдан аҳолини хабардор қилмоқда. Ҳозир бизда жазирама иссиқ давом этмоқда. Бу юртимизда паст ҳаво оқимини юзага келтирди. Бугун бунинг гувоҳи бўлдик: воҳа ҳудудларида кучли шамол, чанг ва қум бўронлари содир бўлди. Бу ҳодиса эртага ҳам давом этади. Бунга сабаб айни кунларда Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида антициклон ўтмоқда. Бугунги чанг бўронлар антициклон таъсиридир. Саратон иссиғи ва қурғоқчилик авж олган паллада ер сиртидаги тупроқнинг хусусиятлари жуда мўрт бўлиб қолади. Чанг ва қум бўронларининг хавфлилиги йил давомида, айниқса, воҳа томонларда йилига 25-26 маротаба содир бўлади. Унинг давомийлиги 3 соатдан ошмайди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ҳокимиятлар фуқаролардан кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмаслик, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўрайди.

Баҳринисо МАДУАМРОВА

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.