Жаҳон

"Оrion" космик кемаси келаси йилнинг февраль ойида Ой орбитасига чиқарилади

"Биз февраль ойида тахминан 15 кунлик миссияни режалаштираяпмиз", - дейди Сарафин.

"Оrion" космик кемаси келаси йилнинг февраль ойида Ой орбитасига чиқарилади

 

Келаси йилнинг февраль ойида "Оrion" космик кемаси "Артемис" дастури доирасида "Космик учириш тизими" ёрдамида Ой орбитасига чиқарилади. Бу ҳақда “Артемис-1” миссияси раҳбари, NASA вакили Майк Сарафин маълум қилди, деб ёзади “Интерфакс-Украина”.

 

"Биз февраль ойида тахминан 15 кунлик миссияни режалаштираяпмиз", - дейди Сарафин.

 

Эслатиб ўтамиз, “Артемис” дастурида иштирок этиш тўғрисидаги битим 2020 йилнинг 15 октябрь куни 8 давлат – АҚШ, Буюк Британия, Италия, Канада, Австралия, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва Люксембург томонидан имзоланган эди. Дастурга Украина ҳам қўшилди.

 

Дастурнинг асосий вазифаси — 2024 йилда одамни Ой юзасига хавфсиз тарзда етказиш, шунингдек, у ерда станция қуриш ва Ойни колонизация қилиш учун шароит яратишдан иборат.

 

Аввалроқ миллиардер Ричард Брансон Ойда меҳмонхона қурмоқчилиги, АҚШ космик компанияси парвозларини вақтинча тўхтатгани, "BepiColombo” космик аппарати Меркурийдан илк тасвирларни жўнатгани, Франция космосни забт этишда ўз ўрнига эга бўлиши кераклиги ҳамда NASA келаси йилда Халқаро космик станцияга биринчи тижорат экипажини юбормоқчи экани ҳақида хабар қилган эдик.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

"Оrion" космик кемаси келаси йилнинг февраль ойида Ой орбитасига чиқарилади | Zamon.uz