Ўзбекистон

"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси 5 йилдан буён амалда

Бугун, 23 октябрь куни Халқаро медиа-холлда "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг 5 йиллик фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, хорижий давлатлар элчилари, олимлар ва экспертлар иштирок этди.

"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси 5 йилдан буён амалда

 

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов ушбу лойиҳа улкан аҳамиятга эга эканини таъкидлади. “Тўпламлар ҳам илмий, ҳам тарбиявий аҳамиятга эга. Шунингдек, холлда "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий имиджини яхшилашга хизмат қилади”, – деб фикр билдирди у.

 

“Ушбу муҳим тадбирда иштирок этаётганимдан хурсандман ва "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси фаолиятини юқори баҳолайман. Бу лойиҳа  дунё миқёсида кенг тарқатилиши керак. Эндиликда китоб-альбомлар бизнинг ваколатхонамизни ҳам безайди ҳамда Ўзбекистоннинг ўта бой ва қадимий тарихи ҳамда маданиятининг яққол намунаси бўлади”, – деди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Александрос Макаригакис.

 

“Eriell Group” компанияси раисининг маданий-гуманитар масалалар бўйича маслаҳатчиси Юсуф Абдуллаев ҳам кириш сўзида ушбу лойиҳанинг нақадар муҳимлигини қайд этди. Унинг фикрича, "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси  республикадаги илм—фан ривожига улкан ҳисса қўшмоқда. “Шу ўринда Бенжамин Франклиннинг 200 йил бурун айтган фикри ўринли : ‘Таълимга киритилган инвестиция энг мақбул инвестиция”, – деди Юсуф Абдуллаев.

 

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухаликков лойиҳа жаҳоннинг турли давлатларидан кўплаб олимларни жамлаганини таъкидлади.

 

“Дунёнинг ўнлаб давлатларига сочилиб кетган маданий меросимизни тўплаш мақсадида 400 га яқин олимларни жамладик”, – деб қайд этди жамият раиси.

 

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг 70 дан ортиқ музейларига 35 томлик китоблар жамланмаси тақдим этилди. Бундан аввал Маданий мерос агентлигининг вазифалари белгилангани ҳамда ЮНЕСКО Ўзбекистондаги айрим объектларни маданий мерос рўйхатидан чиқариши мумкинлиги хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси 5 йилдан буён амалда | Zamon.uz