Жаҳон

ЮНЕСКОга кирган баъзи маданий объектлар рўйхатдан чиқарилиши мумкин

ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига инсоният учун ўта муҳим деб топилган табиат ва маданият объектлари киритилган.

ЮНЕСКОга кирган баъзи маданий объектлар рўйхатдан чиқарилиши мумкин

Бу статус мазкур объектлар учун қайғуриш ва уларни келажак авлодга етказиш зарурлигини билдиради. 16 июль куни ташкилот қўмитаси бу рўйхатга яна нималарни қўшишни муҳокама қилиш учун йиғилади.

Сессияда шунингдек, хавф остидаги жойлар муҳокама қилинади. Яъни, агар улар бирор ҳодиса сабаб рўйхатга киритилган ўзига хослигидан маҳрум бўлса, ундан чиқарилиши мумкин.

Умумий ҳисобда 7 та шундай объект аниқланган. Уларга инсон фаолияти ёки табиий офатлар хавф солмоқда.

Айни пайида 2 та объект рўйхатдан бутунлай ўчирилиши мумкин.

Бундан аввал фақат 2 марта: 2007 ва 2009 йилларда шундай ҳодиса рўй берган.

Энди Танзаниядаги Селус қўриқхонаси тўғон қурилиши туфайли ва Британиядаги Ливерпуль порт шаҳри рўйхатдан чиқарилиши мумкин. ЮНЕСКО у ердаги замонавий бинолар порт кўринишини бузаётганидан хавотирда.

Шунингдек, Австралиядаги Катта баръер рифи ҳам рўйхатдан чиқарилиши мумкин. Ташкилот унинг кораллари йўқолиши мумкин, деб ҳисоблайди. Шиддатли туризмдан азият чекаётган Венеция сув ҳавзалари, Камчатка вулқонлари, Будапешт, Албания ва Шимолий Македониянинг Охрид тумани табиат ва маданият ёдгорликлари, Ғарбий Африкадаги қўриқхоналар тизими ва Непалдаги Катманду водийсига ҳам худди шу хавф таҳдид солмоқда.

Қўмитанинг 44 сессияси Хитойнинг Фучжоу шаҳрида онлайн форматда иш бошлайди.

 

Шарофат Маҳмудова

custom img

Яқин Шарқдаги 23 кунлик можаро давомида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди — БМТ

Пентагоннинг маълумотига кўра, АҚШ Эрондаги 9000 нишонга зарба берган.

custom img

Ким Чен Ин Жанубий Кореяни расман душман давлат деб эълон қилди

Сеул билан ҳар қандай сиёсий ёки дипломатик ҳамкорлик қатъиян ман этилади.

custom img

Можтабо Хоманий АҚШ билан музокараларга рози бўлди

Аббос Ароқчи ядровий дастур ва баллистик ракеталарни сақлаб қолган ҳолда, Россияга бойитилган уран экспортини муҳокама қилишга тайyorлигини билдирди.

custom img

АҚШ Эрон билан урушни 9 апрелгача тугатмоқчи — ОАВ

Музокаралар яқин кунларда Покистонда давом этиши кутилмоқда.

custom img

Эронга қарши уруш Ироқдан ҳам каттароқ стратегик хато — АҚШнинг НАТO'даги собиқ элчиси

Собиқ амалдор Вашингтоннинг энг муҳим иттифоқчиларидан баъзилари заифлашганини билдирди.

custom img

Ер иқлими мувозанатдан чиқиб кетди — БМТ

Шунингдек, Жаҳон метеорология ташкилоти давом этаётган иқлим ўзгаришлари сабабли огоҳлантириш берди.

custom img

Форс кўрфазидаги вазият сабаб Европада ёнилғи чекловлари жорий қилинмоқда

Ҳўрмуз бўғозидаги таранглик ва нефть етказиб беришдаги қийинчиликлар фонида Европа давлатлари ёнилғи сотиб олишда ҳайдовчилар учун кунлик лимит белгилади.

custom img

Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга киришни муҳокама қилмоқда

Ҳозирда мазкур давлатлар ҳарбий инфратузилмалардан фойдаланишга рухсат бериш ва Теҳронга иқтисодий босим ўтказиш орқали АҚШга ёрдам бермоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"