Жаҳон

Бола арғимчоқ учаман деб бармоғидан айрилди

Бугун Одессада кўп қаватли уйларнинг ҳовлисида қурилган арғимчоқларнинг бирида 4 ёшли боланинг бармоқлари арғимчоқ сабаб узилиб тушди.

Бола арғимчоқ учаман деб бармоғидан айрилди

 

Она ўғлини арғимчоқнинг тепа қисмига ўтказган ўзи эса паст қисмидан тутиб қолиш учун айланиб ўтган. Бу вақт бола арғимчоқнинг икки томонини ушлаб пастга учиб тушаётган вақтида арғимчоқ четидаги очиқ тешикчага бармоғи кириб қолган ва юпқа метал бармоғининг яримини кесиб кетган. Онаси ваҳима ичида фарзандининг тешикчада қолиб кетган бармоқчасини ололмай шифохонага югуриб кетган.

 

Суриштирув давомида арғимчоқ талаб даражасида қурилмагани, сифатсиз юпқа металдан фойдаланилгани маълум бўлди. Арғимчоқнинг асосий ва ён қисмлари тўлиқ пайвандланмаган. Шу сабаб, пайвандланмай қолган очиқ жойига боланинг бармоқлари кириб қолиб узилиб кетган.

 

Шифокорларнинг айтишича, боланинг чап қўлидаги иккинчи бармоғи ампутация қилинган. Ҳозирда аҳволи қониқарли.

 

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Бундан аввал Россиялик аёл деразадан тушиб кетаётган 1,5 ёшли болани ушлаб олгани ва ҳамда Қашқадарёда 2 ёшли ўғлини уриб, кўзини кўр қилган ота билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Бола арғимчоқ учаман деб бармоғидан айрилди | Zamon.uz