Жамият

Икки яшар ўғлига жиддий шикаст етказган ота билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 22 сентябрь куни фуқаро Д.Ш. 2 ёшли ўғлини уриб, кўзини кўр қилгани айтилди. Бу ҳақда “Nasafnews”га боланинг яқинлари хабар берди.

Икки яшар ўғлига жиддий шикаст етказган ота билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда

 

 

   Маълум бўлишича, Ҳ.Э. исмли бола ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиалидаги бўлимда кома ҳолатида қолмоқда. Унга шифокорлар имкон борича ёрдам қилишмоқда. Аммо боланинг аҳволи жуда оғир. Оила бекаси С.Ж. воқеага қуйидагича изоҳ берди:

 

“2 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим 2 та мактабда дарс беради. Воқеа содир бўлган куни соат 4 ёки 5 атрофида ишдан қайтди. Икки боламнинг бирови бешикда эди. Бирови ерда эди. Мен эрим қараб туради деб ўйлаб, ташқарига чиқдим ва молларга қарадим".  

 

       Қайд этилишича, 20 дақиқа ичида ота боласини  уриб, кўзини кўр қилиб, мазь суртган. Боланинг иккки кўзи кўрмай қолган. Бўғиб, бошига қаттиқ урган, ва ёнида турган тикув машинасига урган, бола отилиб кетган. Кейин кўрпачага  ўраб, ҳушидан кетказиб, ётқизиб қўйилган.   

 

 Воқеа пайтида она боласини икки соат давомида ўзи ҳушига келтиришга ҳаракат қилган. Аммо эртаси куни шифокорга олиб борилганда, боланинг аҳволи оғирлиги айтилган.

 

Ҳолат ўрганилганда, жабрланувчи 2 ёшли бола ўта оғир аҳволда бўлган. Боланинг бўйин соҳалари кўкарган, оғиз қисми ва кўзларига оғир тан жароҳатлари етказилган.

 

 “Шифохонага 23 сентябрь куни олиб келинди. Онасининг сўзига қараганда, икки кун олдин ўз отаси болани уйида бўғиб, жонига қасд қилмоқчи бўлган. Олиб келинганда бола ҳушсиз, кома ҳолатида, ҳеч қандай ҳаракат йўқ эди. Бошларида шишиш, юзлари кўкариб, бўйнининг тагида кўкаришлар борлигини кўрдик. Шу кунгача ҳамма керакли тиббий хизматни кўрсатдик”, — дейди шифокор Барат Бободўстов.

 

Шифокорнинг сўзларига кўра, болага ёпиқ қўшма жароҳат, ёпиқ бош мия шикастланиши, бош миянинг лат ейиши, қон қуйилиши, мия шишиши ва мия комаси, ўткир нафас етишмовчилигининг иккинчи даражаси билан ташхис қўйилган.

 

Боланинг тоғаси, аёлнинг укаси Ж.Ж. ҳолат юзасидан Ички ишлар ходимларига мурожаат қилганини, аммо улар шикоятни тингламаётганини айтган. Унинг айтишича,

 

“Опам бизнинг Бойқўрғон маҳалласидан Теракли маҳалласига турмушга чиққан. 2 нафар боласи бор. 1 ва 2 ёшли. Катта ўғли Ҳ.ни отаси уриб, оғир тан жароҳати етказди. Шифокорлар ‘oперация қилсак, омон қолмаслиги мумкинʼ, деб айтмоқда. Воқеадан аввал опамни 3 кун қийнаб, уйида олиб ўтирган. 

“Агар ички ишларга ёки уйдагиларга хабар берсанг, иккинчи болангдан ҳам айриласан, деб айтган. Ички ишлар бошқармаси ходимларига чиқдик. Улар бир марта келиб, кейин воқеа билан умуман қизиқмай қўйишди”.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ,  Сурҳондарёда боласидан воз кечган она қамалгани, олти ёшли боласини сотмоқчи бўлган аёл беш йилга қамалгани тўғрисида хабар қилинганди.

 

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"