Жаҳон

Қозоғистон афғон аёлларига "қўл чўзди"

Афғон судья ва депутат аёллари мамлакатни тарк этишга муваффақ бўлди.

Қозоғистон афғон аёлларига "қўл чўзди"

 

Қозоғистон орқали афғонистонлик бир гуруҳ аёллар учинчи давлатларга эвакуация қилинди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ хабар берди.Хабарда айтилишича, бу аёллар собиқ парламент аъзолари ва судьялардан иборат бўлган. Улар Олма-Ота аэропорти орқали бошқа давлатларга олиб кетилган.

 

“Қозоғистон Республикасининг гуманитар соҳадаги халқаро мажбуриятларига асосан, давлат раҳбари афғон аёллари – судьялар ва парламент вакиллари – ва уларнинг оила аъзоларига транзит коридори тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилди”, – дейилади баёнотда.

 

Қозоғистон бу борада халқаро ва ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилган.

 

Собиқ афғон судья, депутат ва полициячи аёллари “Толибон” ҳокимият тепасига келгандан кейин “алоҳида хавф гуруҳи”га кирган. Кўплаб вилоятларда собиқ аёл хизматчилар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида яширин равишда яшаётгани айтилади.

 

Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири АҚШ Афғонистонга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш кераклигини айтганди. Шунингдек, Афғонистоннинг ярим аҳолиси очликка дучор бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Қозоғистон афғон аёлларига "қўл чўзди" | Zamon.uz