Жаҳон

Афғонистоннинг ярим аҳолисига очлик хавф солмоқда — БМТ

Ноябрь ойида Афғонистонда 23 миллион киши кескин озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин.

Афғонистоннинг ярим аҳолисига очлик хавф солмоқда — БМТ

 

БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти қўшма тадқиқоти ана шундай хулосага келди. Ташкилот сайтида айтилишича, ноябрь ойида Афғонистонда 23 миллион киши кескин озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин. Тадқиқотчилар бунга бир қанча омиллар сабаб бўлиши айтган: қурғоқчилик, қуролли низо, пандемия ва иқтисодий инқироз.

 

“Олдинда қиш турибди ва гуманитар ташкилотларнинг Афғонистоннинг бир қанча вилоятларига йўли ёпилади. Мамлакатнинг ҳар иккинчи фуқаросига очлик хавф солиши мумкин. Муаммонинг олдини олиш учун зудлик билан халқаро ҳамжамият аралашуви зарур, акс ҳолда Афғонистонни гуманитар ҳалокат кутади”, – дейилади ахборотда.

 

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури бош директори Цюй Дунъюйнинг маълум қилишича, қиш келмасдан туриб дарҳол ёрдам беришни тезлаштириш ҳамда унинг ҳажмини кенгайтириш зарур.

 

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистонда апрелдан буён озиқ-овқат танқислигига дуч келганлар сони 37 фоизга ошган. Хавф гуруҳида 3.2 миллион болалар ҳам бор. ЮНИСЕФ  миллионга яқин болалар очлик қурбонига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

Бундан аввал Хитой ташқи ишлар вазири АҚШ Афғонистонга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш кераклигини айтганди. Шунингдек, Покистон “Толибон”га терроризмга қарши курашда ёрдам бераётгани хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.