Зангиота туманидаги баъзи объектлар Сергелига туманига ўтказилади
Тошкент шаҳри ҳудуди кенгаймоқда.

Олий Мажлис палаталари қарорига мувофиқ Зангиота туманида жойлашган баъзи объектлар Сергели тумани таркибига ўтказилади.
Унга кўра, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманига қуйидаги ижтимоий объектлар ўтказилиши таъминланади:
➖ маҳаллалар – 13 та;
➖ кўп қаватли турар жойлар – 23 та;
➖ кўп қаватли турар жойлардаги хонадонлар – 335 та;
➖ якка тартибдаги уй-жойлар – 10 954 та;
➖ нотурар жойлар – 535 та;
➖ мактаблар – 7 та;
➖ мактабгача таълим муассасалари – 5 та;
➖ диний муассасалар – 2 та;
➖ қабристонлар – 4 та;
➖ маданият марказлари – 1 та;
➖ тиббий муассасалар – 2 та.
Зангиотадан Сергели туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Сергели тумани этиб белгиланади.
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудлари Тошкент шаҳрига ўтказилаётганлиги ҳақида хабар бергандик.
Муножат Валиева







