Жамият

Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудлари Тошкент шаҳрига ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳри аҳолиси сони 2737,2 минг кишини ташкил этиб, жорий йил бошига нисбатан 42,8 минг кишига ёки 101,6 фоизга ўсган. Аҳолининг зичлиги эса 1 км кв. майдонга 7 минг 564 кишини ташкил этмоқда.

Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудлари Тошкент шаҳрига ўтказилмоқда

 

 

Пойтахт аҳолиси сонининг йил сайин юқори суръатларда ўсиб бориши шаҳарда янги ижтимоий соҳа объектларини қуриш, янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш, маданий ва дам олиш масканларини кўпайтиришни тақозо этяпти.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан кўриб чиқилган Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.  

 

Мазкур масала парламент қуйи палатасининг жорий  йил 10 август куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида муҳокама қилиниб, халқ вакиллари томонидан берилган кўплаб саволлар очиқ қолгани сабабли, қарор лойиҳаси қўмитага қайтарилган эди.  

 

Ўтган вақт ичида лойиҳани маромига етказиш, янада такомиллаштириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, депутатлар иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, қарор лойиҳаси маромига етказилди.  

 

Унга кўра, Тошкент вилоятидан жами 7853,3 гектар ер майдони (шундан 3250,1 гектари қишлоқ хўжалик ерлари) Тошкент шаҳрига, Тошкент шаҳридан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши белгиланмоқда. Жумладан:

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1 827,1 гектар ер майдони (Чорбоғ, Белариқ, Файзли, Жалойир, Номданак, Қумариқ, Хонободтепа, Тараққиёт, Қорасув, Хонобод, Қушбеги, Соҳибкор, Истиқлол, Нурафшон МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига;

✅ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490,0 гектар ер майдони(Гулбоғ, Йик ота МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;

✅ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1 134,2 гектар ер майдони(Бектемир, Нурафшон, Намуна, Янги ҳаёт, А.Навоий МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;

✅ Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 294,6 гектар ер майдони (Геофизика, Алишеробод, Чингелди, Дўстлик, Тараққиёт, Баркамол, Боғишамол, Ватанпарвар, Амр Темур, Мевазор, Гулбоғ, Гулзор-1, Пастки юз МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани таркибига;

✅ Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 107,4 гектар ер майдони (Жарбоши, Ташисти, Ибрат, Миришкор, Арғин, Баҳор, Чинор, Товкентепа МФЙлар) Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига;

✅ Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;

✅ Тошкент вилоятининг Бектемир тумани туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳрига ер майдонларининг ўтказилиши келгусида аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга хизмат қилади.  

 

 

Баҳринисо Мадумарова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.