Жаҳон

2020 йилда Яқин Шарқда  493 та қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Эронда 2020 йилда яширинча 250 киши  қатл қилинган. Уларнинг 4 нафари вояга етмаган жиноятчи болалар  бўлган.

2020 йилда Яқин Шарқда  493 та қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

 

"2021 йил бошидан ҳозирги кунга қадар 230 та қатл амалга оширилган бўлиб, шундан 9  нафар аёл ва 1 бола   яширинча қатл этилган", — дея таъкидлади БМТнинг Эрондаги инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил терговчиси Жаваид Реҳман.  

 

Жаваид Реҳман БМТ Бош Ассамблеясининг инсон ҳуқуқлари қўмитасига Эрон ўлим жазосини “қўрқинчли даражада” қўллашда давом этаётгани ва қатллар бўйича расмий статистик маълумотлар йўқ қилинаётгани ҳақида таъкидлаган.

 

Халқаро Амнистия ташкилоти ҳисоботига кўра, 2020 йилда Яқин Шарқдаги  493 та қатл ҳолатининг ярмидан кўпи Эронда рўй берган. Ундан кейинги ўринлардан эса Миср, Ироқ ва Саудия Арабистони жой олган.

 

Реҳманнинг таъкидлашича, Эрон ҳукумати томонидан ўлим жазосини қўллаш хавотирли даражада қолмоқда. Реҳман ўз ҳисоботида Эрон ўлим жазосини  “миллий хавфсизликни бузишда шубҳали айбловлар” билан оқлашини, мамлакат суд тизимида  камчиликлари борлиги, бу ерда ҳатто “энг оддий хавфсизлик чоралари ҳам кўрилмагани”ни  қайд этган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Эрондаги қамоқхоналарнинг бирида маҳбуслар таҳқирлангани акс этган тасвирлар тарқалгани  ҳамда Эрон  ядро қуролига эга бўлиши мумкинлиги ҳақида  Исроил Мудофаа вазири Бенри Ганц маълум қилгани ҳақида хабарлар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

2020 йилда Яқин Шарқда  493 та қатл ҳолати қайд этилган — БМТ | Zamon.uz