Беларусда АҚШнинг йирик гуманитар ташкилоти мажбуран ёпилди
Минск бу ташкилотни Беларусь халқига зарар етказишда айблаган.

АҚШ Беларусни Америка халқаро ривожланиш дастурларига тўсқинлик қилишда айблади. Бу ҳақда “Sputnik Ближнее зарубежье” телеграм-канали маълум қилди.
“”Беларусь расмийлари АҚШ элчихонасининг жамоатчилик билан ишлаш бўлинмаси ва АҚШ ҳалқаро тараққиёт дастури (USAID)нинг мажбуран ёпилганини маълум қилди”, – дейилади АҚШнинг Минскдаги элчихонаси сайтида. Расмий Минск USAID'ни 90 йиллардан буён Беларусь халқига зарар беришда айблайди. Аммо Вашингтон ташкилотлар бу қарорларга қарамай ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилган.
Беларуснинг сўнгги бир йил давомида АҚШ ва Европа билан муносабатлари совуқлашди. Бундан аввал республиканинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ёпилган эди. Шунингдек, Франция элчиси Минскни тарк этган.
Бундан аввал Александр Лукашенко Польшага огоҳлантириш билан чиққанди. Шунингдек, Польша ва Болтиқбўйи давлатлари БМТни Беларусь раҳбариятига қарши чора кўришга чақирганди
Жаҳонгир Қўзиев







