Жаҳон

Жозеф Байден жаҳон ҳамжамиятидан узр сўради

Бунга Дональд Трампнинг бир қарори сабаб бўлган.

Жозеф Байден жаҳон ҳамжамиятидан узр сўради

 

 

АҚШ Президенти Жозеф Байден Дональд Трампнинг бир ҳаракати туфайли жаҳон ҳамжамиятидан узр сўради. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

 

Маълумки, Дональд Трамп президентлиги даврида АҚШ иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиб кетган эди.

 

“Ўйлашимча, мен узр сўрашим шарт эмас, аммо АҚШ ўтган ҳукумат даври (Трамп) да Париж келишувидан чиқиб кетгани учун кечирим сўрайман”, – деган Байден Глазгода бўлиб ўтаётган иқлим конференциясида.

 

Трамп 2017 йилда Вашингтон келишувдан чиқишини эълон қилган. Жозеф Байден эса 2020 йил, инаугурациядан кейин дарҳол Париж шартномасига қайтиш тўғрисида қарор имзолаган.

 

Аввалроқ Борис Жонсон иқлим ўзгариши ҳалокатли нуқтага етиб келганини айтганди. Шунингдек, иқлим ўзгариши туфайли Ерда ҳаёт кечириш чидаб бўлмас даражага келиши хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Жозеф Байден жаҳон ҳамжамиятидан узр сўради | Zamon.uz