Жаҳон

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Маскка таклифи ўз кучида турибди — БМТ

Аввалроқ БМТ Илон Маскни ўз бойлигининг бир қисмини очликка қарши курашга сарфлашга чақирганди.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Маскка таклифи ўз кучида турибди — БМТ

 

БМТ бош котиби расмий вакили ўринбосари Фархон Хак Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури директорининг Илон Маскка берган таклифи ўз кучида қолишини маълум  қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

 

Аввалроқ БМТ бутунжаҳон озиқ-овқат дастури директори Дэвид Бизли “ҳалокат”нинг олдини олиш мақсадида Маскни ўз бойлигини хайрия қилишга чақирганди. Унинг сўзларига кўра, инсониятни очликдан асраш мақсадида SpaceХ асосчисининг 289 миллиард доллар бойлигининг 2 фоизи етарли.

 

Ўз навбатида Илон Маск агар 6 миллиард доллар ҳақиқатдан ҳам инсониятни қутқарса, Tesla’даги акцияларини сотишини маълум қилган.

 

“Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури таклифи чин дилдан қилинган”, – деган Фархон Хак.

 

Олдинроқ Дэвид Бизли 6 миллиард доллар бутун инсониятни қутқара олмаслигини, аммо 42 миллион одамни очликдан асраб қолишини айтганди. Шу билан бирга у Маск билан учрашишга тайёрлигини маълум қилган.

 

Бундан аввал Илон Маск дунёнинг энг бой одамига айлангани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Маскка таклифи ўз кучида турибди — БМТ | Zamon.uz