Жаҳон

Инсониятни очликдан қутқариш учун мен ҳозироқ Tesla’даги акцияларимни сотишга тайёрман — Илон Маск

Маск БМТ озиқ-овқат дастури директорига жавоб берган.

Инсониятни очликдан қутқариш учун мен ҳозироқ Tesla’даги акцияларимни сотишга тайёрман — Илон Маск

 

Tesla ва SpaceХ асосчиси  Илон Маск инсониятни очликдан қутқариш мақсадида бойлигининг бир қисмини хайрия мақсадида ишлатишга тайёрлигини маълум қилди.

 

Бундан аввал БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури директори Дэвид Бизли “ҳалокат”нинг олдини олиш мақсадида Маскни ўз бойлигини хайрия қилишга чақирганди. Унинг сўзларига кўра, инсониятни очликдан асраш мақсадида SpaceХ асосчиси бойлигининг (289 миллиард доллар) 2 фоизи етарли.

 

“Агар Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури 6 миллиард доллар қай тарзда очликни бартараф этиши мумкинлигини тушунтира олса, мен ҳозироқ Tesla’даги акцияларимни сотишга тайёрман. Аммо молиявий ҳисобот кенг жамоатчилик хайрия пуллари қандай ишлатилаётганини кўриши учун очиқ бўлиши керак”, – деган Маск ўз “Твиттер” саҳифасида.

 

Илон Маск дунёдаги энг бой одамга айлангани ҳамда дунёни тирбандликлардан халос этмоқчи эканлиги хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"