Ўзбекистон

Текиндан келса бойлик...

Катта миқдоридаги мол-мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган фуқарога суд ҳукми ўқилди.

Текиндан келса бойлик...

 

Фирибгарлик билан 3 марта судланган 32 ёшли хавфли ретседивист бўлган судланувчи Жўра Бахтиёров 2018 йил июль ойида Наманган шаҳридаги дўконларнинг бирида мебель савдоси билан шуғулланувчи A.Азизовdan мебель харид қилиб, у билан яқиндан танишиб қолади. A.Азизов ва ўғлини Америка Қўшма Штатларига жўнатишини айтиб, ишончига киради. Уни алдаб, фирибгарлик йўли билан 6.000 АҚШ доллар пулларини олган. Сўнг пулларни ўзини шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

 

2020 йилнинг ноябрь ойида эса Б.Оқиловни алдаб, ўзига тегишли бўлган "Lacetti"си борлиги, уни 9.000 АҚШ долларига сотишини айтади.  Унинг олдиндан 1.600 АҚШ доллари, 1 миллион сўм пул ва 10 грамм тилла-тақинчоқларини олиб, унга машинасини бермай, жами 2 050 АҚШ доллари миқдоридаги мол-мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Буларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

 

Суд томонларни тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ва судга тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқди. Жўра Бахтиёровни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, етказилган моддий зарарларни ундириш белгиланди.

 

Аввалроқ, Навоийда 2.000 доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ушлангани ҳамда Faсebook'да Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб фирибгарлик қилган шахс аниқлангани  ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Текиндан келса бойлик... | Zamon.uz