энг долзарб

Facebook’да Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб фирибгарлик қилган шахс аниқланди

Facebook ижтимоий тармоғида Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб фирибгарлик қилган сурхондарёлик шахсга суд ҳукми ўқилган, дея хабар бермоқда ИИБ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов.

Facebook’да Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб фирибгарлик қилган шахс аниқланди

 

 

Қайд этилишича, фуқаролардан бири Facebook ижтимоий тармоғида Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб одамлар билан мулоқот олиб борган. У фуқароларга ўзини Президент администрацияси раҳбари сифатида таништирган.

 

Мазкур шахс тармоқ фойдаланувчиларига турли масалаларда, айниқса банк кредитлари олиш ва уй-жой ажратишда ёрдам беришини айтиб, бунинг учун 50 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача пулни пластик картаси орқали олган.

 

Маълум қилинишича, 2021 йил 5 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида тезкор-техник қидирув тадбири ўтказилиб, мазкур шахс ушланган. Ундан телефон қурилмаси ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Суриштирувларда гумонланувчининг шахсига аниқлик киритилганда У Чирчиқ шаҳар 3-кичик туманида вақтинча рўйхатдан ўтиб яшаб келган, 1982 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган М.М. экани маълум бўлган.

 

Фуқаро М.М.га нисбатан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

 

Мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра гумонланувчи фирибгарлик жиноятини содир этган деб топилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан уч йилга озодликдан маҳрум этиш ҳамда 3 йил интернетдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш жазоси берилган.

 

Аввалроқ Тошкентда Telegram'да сохта гуруҳ очиб, одамларни алдаган шахслар қўлга олингани, Самарқандда 16 минг АҚШ долларини букмеккерлик сайтида ютқазиб юборган фирибгар аниқлангани ҳамда Андижонда виртуал фирибгар қўлга олингани ҳамда Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари хавфсизлигини таъминлаш учун "Security Checkup" созламасини жорий этгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.