Виржинияда отишма: уч аёл ҳалок бўлган
Жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган.

АҚШнинг Виржиния штатидаги отишма оқибатида 3 нафар аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.
Виржиния штати Норфолк шаҳри полицияси маълумотларига кўра, отишма маиший низо оқибатида келиб чиққан деган тахмин илгари сурилмоқда. Ҳозирда 3 аёл ҳалок бўлган. Бундан ташқари яна икки киши шифохонага ётқизилган.
Маҳаллий WAVY-TV телеканали маълумотларига кўра, отишма содир этган эркак воқеа жойидан қочиб кетган ва ҳалигача қўлга олинмаган.
Бундан аввал Панамада тунги базмга "Кальмар ўйини" қаҳрамонлари кийимида келганлар иштирокида отишма бўлгани ҳамда АҚШнинг Айдахо штати савдо марказидаги отишмада 6 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







