Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди - «Ўзгидромет»
Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилишиини маълум қилди.

Бугун республиканинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда чангли ғубор бўлади.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқдан кўтарилмайди, бу - ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15 даражага паст. Бунга кеча Урал ҳудудларидан мамлакатимизга кириб келган совуқ антициклон сабабчидир.
Дам олиш кунлари совуқ антициклоннинг таъсири аста-секин кучсизлашади, ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқни, кундуз куни 6-11 даража илиқни ташкил этади.
Якшанба куни ҳарорат кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда эса 2 даража совуққача пасайиши мумкин, кундуз куни 9-14 даража илиққача кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзгидромет" атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланганидан беш баробарга ошганини айтганди.
Аввалроқ бугун ҳам пойтахт ва республиканинг баъзи жойларида чангли ғубор кузатилиши ҳамда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда 678 киши нафас қисиши туфайли "Тез ёрдам"га мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.







