Жаҳон

Ўз жонига қасд қилишга мойил ўсмирларни аниқлаш йўли топилди

АҚШ олимлари ўсмирларда ўз жонига қасд қилиш ҳатти-ҳаракатларини башорат қилувчи қурилма яратди.

Ўз жонига қасд қилишга мойил ўсмирларни аниқлаш йўли топилди

 

 

Унда айтилишича, америкалик тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган машина  ўсмирлардаги ўз жонига қасд қилиш хатти-ҳаракатларини 91 фоиз аниқлик билан кўрсатган. Янги усул ҳақидаги мақола “PLOS ONE” журналида мутахассислар томонидан чоп этилди.

 

“Brigham Young” университети олимлари мазкур иш устида анча йиллардан бери тадқиқот олиб борган. Улар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва руҳий саломатликни кузатиш мақсадида Юта штатидаги 179 000 дан ортиқ ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида мунтазам равишда ўтказиладиган сўровлардан маълумотлар тўплашган. Маълумотлар 2011 йилдан 2017 йилгача бўлган даврларни ўз ичига олган. 

 

Шундан сўнг олимлар ўзлари яратган машинага тўпланган маълумотларни киритишган. Натижада, синовдаги ўсмирнинг жавобларидан 91 фоиз аниқлик билан ўз жонига қасд қилиш ҳатти-ҳаракатини аниқлаган.

 

"Бу башоратчиларнинг фолларидан анча юқори, уларнинг башоратлари 80 фоизли аниқликни ҳам бермайди", – дейди Brigham Young университети олимлари.

 

Бундан ташқари, олимлар энг хатти-ҳаракатларни янада аниқ аниқлаши мумкин бўлган саволларни ҳам топа олишган. Хусусан, саволлар мазмунига ижтимоий тармоқлардаги тортишув, мактабдаги безорилик, уйдаги жанжал, жинсий алоқа, спиртли ичимликлар ва марихуана истеъмол қилиш каби майлларга оид фикрлар сингдирилган.

 

Аввалроқ салкам икки ҳафтадан сўнг ўзини каналга ташлаган қизнинг мурдаси топилгани ҳамда ўз жонига қасд қилишга мойил  ва руҳиятида ўзгариш бўлган ўқувчи қизларнинг рўйхати шакллантирилиши ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.