Ўзбекистон 9 ой давомида хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилган
Ўтган йил статистикаси билан солиштирилганда 6 865 тоннага ошган.

Шулар қаторида Ўзбекистонда энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинди, булар:
Белараусь – 14 403 тонна
Қозоғистон – 3 220 тонна
Украина – 2 018 тонна
Россия – 559 тонна
Молдова – 540 тонна
Ўзбекистонда эса 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 миллион тонна гўшт етиштирилган.
Аввалроқ Самарқандда боғчадан гўшт ўғирлаган шахслар жазолангани ҳамда Ўзбекистон аҳолиси бир кунда қанча гўшт истеъмол қилиши ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







