энг долзарб

Самарқанддаги боғчада гўштни ўғирлаган шахслар жазоланди

Маълум бўлишича, Пахтачи тумани “Ҳайит Элбеги” маҳалласидаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилотининг   бош ошпази Ўғилой Абдураимова пиширилган гўшт маҳсулотини  кирхонага беркитиб, сўнгра кирхона деразасидан уни хўжалик мудираси Мафтуна Эшимовага берган. Пиширилган гўшт ҳажми 4,7 кг бўлган.

Самарқанддаги боғчада гўштни ўғирлаган шахслар жазоланди

 

Хўжалик мудираси эса гўштни МТТ ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётганда, боғча тарбиячилари Н.Н. ҳамда М.У. томонидан ушланган. Бу ҳаракатларни видео ва аудио ёзувлар исботлаган.

 

Ҳолат бўйича бош ошпаз ҳамда хўжалик мудираси билан суҳбат ўтказилганда, бу ишларни мунтазам равишда МТТ директори Шаҳноз Умарованинг топшириғи ва кўрсатмасига асосан қилганини тан олишган. Шунингдек, ҳақиқатдан ҳам МТТ тарбиячилари Н.Н. ҳамда М.У.нинг айтган гаплари, улар томонидан олинган видео ва аудио ёзувлардаги лавҳалар тўғри эканлигини ўз тушунтириш хатида баён қилишди.

 

Натижада, бош ошпаз Ў.Абдураимова ва хўжалик мудираси М.Эшимова ишдан бўшатилди. Шу билан бирга, МТТдаги мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилишини белгиланди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда боғчада болаларга ажратилган гўшт ўғирланаётгани бу ишни қилган шахсларга  жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.