“Ҳизб-ут Таҳрир”нинг ўзбекистонлик етакчиси қўлга олинди
Мазкур шахс ўзининг шахсий маълумотларини тасдиқлашда қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудида яширингани аниқланган.

Маълум бўлишича, бугун 9 ноябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон жанубидаги “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг раҳбари, яширин экстремистик гуруҳ ташкил қилган ўзбекистонлик фуқарони қўлга олди.
Аниқланишича, “2021 йил 4 ноябрь куни Ўш шаҳри ҳудудида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувда бўлган, “Ҳизб ут-Таҳрир” нинг Ўзбекистондаги фаолиятига масъул бўлган, бу билан фаол шуғулланган Ш.Ш. қўлга олинди
Унинг “ҳамкасблар”и Ҳизб ут-Таҳрир тузилмаларини яратиш ва мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатнинг жанубий вилоятларида яширин фаолият олиб боришган. Шунингдек, тўпланган далиллар асосида Қирғизистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 98-моддасига асосланиб, Ш.Ш. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломи халқаро террорчилик гуруҳи вакиллари қўлга олингани ҳамда Қашқадарёда хонадонида ҳужра ташкил этган она-бола аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







