Исроил Суриядаги нишонларга бир нечта ракета учирди
Бу ҳақда Суриянинг "SANA" ахборот агентлиги хабар берди.

“Исроил Байрут шимолидан ҳаво ҳужуми уюштирди ва Суриянинг марказий ва қирғоқбўйи минтақаларидаги айрим нишонларга зарба берди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Суриянинг мудофаа бўлинмалари ҳужумни қайтарган ва ракеталарнинг аксарият қисмини уриб туширган. Босқин натижасида икки нафар аскар яраланган.
"The Times Of Isroil" нашрининг ёзишича, зарбалар Сурия ғарбидаги Хомс минтақаси ва Ўрта ер денгизи соҳилидаги Тартус шаҳри атрофидаги нишонларга берилган. Ҳужум нишони Эрон томонидан назорат қилинадиган қурол омборлари ҳам бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Туркия армияси артиллерияси Сурия шимолидаги Айн Декна ва Бейлуния қишлоқларини ўққа тутгани маълум қилинганди.
Аввалроқ Шимолий Корея Япон денгизига қарата иккита рекета учиргани ҳақида хабар берилганди.
Насиба Тўхтаева







