Жаҳон

Нигерияда содир бўлган ёнғин сабаб 25 бола ҳалок бўлди

Мактаб биноси сомондан қурилгани боис, тез аланга олишига сабаб бўлган.

Нигерияда содир бўлган ёнғин сабаб 25 бола ҳалок бўлди

 

Нигериянинг Маради вилоятида жойлашган мактабларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлди. Оқибатда, 5 ёшдан 6 ёшгача бўлган 25 га яқин болалар ёниб кетди. Бир неча бола жароҳат олган. Бу ҳақда "Корреспондент.нет" хабар берди.

 

Таъкидланишича, сомондан қурилган учта синф хонаси буткул ёниб кетган. Ғиштдан қурилган мактабларда жой қолмагани сабаб иложсизликдан болалар ўқишни сомондан ясалган синфларда давом эттиришган. Қуруқ сомон тез аланга олгани сабаб болалар бинодан қочиб чиқишга улгуришмаган.

 

Гувоҳларнинг таъкидлашича, воқеада жароҳат олган болалар яқин атрофда бўлган автомобилларда шифохонага етказилган. Жабрланганларнинг аксарияти оғир аҳволда экани айтилмоқда. Мактабдаги барча дарслар бекор қилинган.

 

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳозирча маълум эмас. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Аввалроқ Руминияда коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган шифохонада ёнғин содир бўлгани  ҳамда Эрон бандаргоҳида бешта савдо кемаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Нигерияда содир бўлган ёнғин сабаб 25 бола ҳалок бўлди | Zamon.uz