"Джоконда" (“Мона Лиза”) номли асардан олинган нусха Францияда сотувга қўйилди
Сурат асл суратнинг иккинчи нусхаси ҳисобланади.

Италиялик рассом Леонардо да Винчининг тахминан 1600 йилда яратган "Джоконда" (“Мона Лиза”) асари Франциядаги ким ошди савдосида 210 минг еврога сотилди.
Бундан аввал Мона Лизанинг илк нусхаси ХВИИ аср бошларида Франсияда 210 минг еврога ким ошди савдосига қўйилганди. Ўша даврда муаллиф ўзини таништиришни истамаган. Ҳозирга қадар илк нусхасини яратган инсоннинг исм шарифи номаълумлигича қолган. Санъатшуносларнинг фикрига кўра, у ўз асарини тўғридан-тўғри "Джоконданинг" асл нусхасига қараб чизган. Маълумотларга кўра, сурат ўша вақтда юз ёшда бўлган. Нусха тавсифида асл расмга 100 фоиз мос келишини таъкидланган. Шу йили “Мона Лиза”нинг яна бир нусхаси Парижда деярли 3 миллионга сотилган.
Аввалроқ Пикассо асарлари аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







