энг долзарб
|
25 Октябр 11:26
443
энг долзарб
|
25.10.2021, 11:26
443

Пикассо асарлари аукционга қўйилди

Пабло Пикассонинг 11 та санъат асари Лас-Вегасдаги "Беллагио" меҳмонхонасида ким ошди савдосига қўйилди.

 

Пикассо асарлари аукционга қўйилди

 

Аукционда 1973 йилда вафот этган испаниялик рассомнинг 9 та тасвирий санъат асари ва  2 та керамик буюми намойиш этилди.

 

 Маълум қилинишича, тўплам 50 йилдан ортиқ вақт давомида ишланган  бадиий ижод маҳсулини ўз ичига олади. Бу асарлар 20 йил давомида намойиш этилган. Унинг қиймати 110 миллион долларни ташкил этган. Мазкур тўпламни 20 йил аввал "Беллагио" меҳмонхонасининг собиқ эгаси, америкалик казино магнати Стив Уин тўплаган.

 

 Қайд этилишича, Пикассонинг севгилиси ҳамда унга илҳом бахш этган Мари-Терес Валтер портрети - “Қизил-тўқ сариқ беретли аёл” картинаси аукционнинг  энг қиммат асари бўлиб, у 40,5 миллион долларга баҳоланган.

 

Пикассо асарлари аукционга қўйилди

 

 Дастлаб мазкур намуна 20 миллион доллардан 30 миллион долларгача сотилиши кутилган эди.

 

  Рассомнинг яна бир дурдона асари "Одам ва бола" сурати бўлиб, у 24,4 миллион долларга сотилган.

 

 Шунингдек, сотувга Пикассо томонидан 1942 йилда фашистларнинг Парижни босиб олган пайтида чизган "Still life with fruit basket and flowers" (мевали сават ва гуллар билан натюрморт) асари ҳам киритилган. У 16,6 миллион долларга баҳоланган.

 

 Аммо санъат асарларини сотиб олган харидорлар исми ошкор этилмаган.

 

 Маълумот ўрнида: Пикассонинг шахсий рекорди 179,4 миллион долларни ташкил этади. Бу унинг 2015 йилда "Жазоир аёллари" картинаси учун тўланган.

 

 Пикассонинг ким ошди савдосида сотилган энг қиммат асарлари:

 

“Жазоир аёллари”- 179,4 миллион доллар ( 2015 йил).

“Гул савати кўтарган ёш қиз” - 115 миллион фунт ( 2018 йил).

“Яланғоч, яшил барглар ва буст” - 106,5 миллион доллар (2010 йил).

“Қувурли бола” - 104 миллион доллар (2004 йил).

“Дераза ёнида ўтирган аёл” (Мари -Терез) - 103,4 миллион доллар (2021 йил).

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  таниқли стрит-арт рассом – Бенксининг “Ахлат қутисидаги севги”  расми рекорд миқдорда сотилгани ва 9 йил олдин Грецияда  Афина миллий галереясидан ўғриланган Пабло Пикассонинг “Аёл боши” номли асари топилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова