Ўзбекистон ва Туркия ташқи савдо айланмасининг жорий йилдаги кўрсаткичлари эълон қилинди
Икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2 миллион доллардан ортиқни ташкил этди.

Бунда экспорт ва импорт улуши тенг. Яъни мос равишда 1,2 миллион доллар, ташқи савдо айланмаси 2 миллион долларга тенг бўлган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистон ва Туркия ташқи савдо айланмаси 2,4 миллион долларни ташкил этди.
2021 йил январь-сентябрь ойларида ташқи савдо айланмаси – 2,4 миллиард, экспорт ҳажми эса, 1,2 миллиардни ташкил қилади. Шунингдек, импорт – 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг. Бундан ташқари, экспортнинг (юқори улушга эга) рангли металларнинг умумий қиймати – 740 миллион бўлса, тўқимачилик маҳсулотлари – 270 миллион миқдорда. Шу билан бирга, 86,5 миллион кимёвий маҳсулотлар хорижга чиқарилган.
Импорт ҳажми қуйидагича улушга эга:
Машина ва асбоб-ускуналар – 625 миллион;
Кимёвий маҳсулотлар – 275,5 миллион;
Қора металлар – 52 миллион АҚШ доллар.
Маълумот учун: Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг III чорагида 28 миллиард долларга ошганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд долларга етгани ҳамда иқтисодий кўрстаткич 10 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







