Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрстаткичи 10 фоизга ошди
Давлат статистика қўмитаси, 2021 йилнинг январ–сентябр ойида Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолатига оид рақамларни маълум қилди.


Январь–сентябрь ойларида аҳоли даромадлари 10 фоизга ошган бўлса, ЯИМ 6,9 фоизга ўсди. Аҳоли сони эса 35 миллионни ташкил этмоқда.
Унга кўра:
- Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 6,9 фоиз;
- саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 9 фоиз;
- қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 4,5 фоиз;
- чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 9,8 фоиз;
- бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 19,5 фоиз;
- ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 2,5 фоиз;
- рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони – 566 457 та;
- фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 538 466 та.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Россия, Қозоғистон, Туркия, Корея, Қирғизистон, Aфғонистон, Германия, Туркманистон ва Украина билан ташқи савдо айланмаси юқори.
Бундан аввал Ўзбекистоннинг 6 ойдаги ташқи савдоси 13,6 фоизга кўпайгани, давлат хизматлари сифатини баҳолайдиган янги портал ишга тушгани ҳамда 2021 йилнинг олти ойида янги ташкил этилган корхоналар 13 фоизга ўсгани ҳақида хабар берилганди.







