Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Бельгия жамоатчилиги диққат марказида бўлди

Тошкент, Самарқанд ва Бухоро Ўзбекистоннинг энг муҳим сайёҳлик марказлари ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Бельгия жамоатчилиги диққат марказида бўлди

 

Бельгиянинг "Travel Tomorrow" ахборот портали сайтида "Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Европа пойтахтида тақдим этилди" сарлавҳали мақола чоп этилди.

 

Мақолада Ўзбекистонда туризм миллий иқтисодиётнинг стратегик соҳасига айланиб, жадал ривожланиб бораётгани, амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг дунёга очиқлигини намойиш этаётгани қайд этилган. Бу Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг жадал ўсиши ва хорижий инвестициялар ҳажмининг ошишида ўз ифодасини топмоқда.

 

"Ўзбекистон раҳбарияти Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби шаҳарларда туризмни ривожлантириш учун мамлакатнинг тарихан қулай имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга алоҳида эътибор қаратаётгани алоҳида таъкидланди", — дейилади нашрда.

 

Маълумот учун: Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра, сайёҳларнинг ташрифи 2020 йилда 2019 йилги кўрсаткичга нисбатан 74 фоизга камайган. Пандемиядан олдин туризм жаҳон товарлар ва хизматлар экспортида глобал ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизидан кўпроғини ташкил қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича эълон қилган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида 2019 йилнинг мос даври билан солиштирганда сайёҳлар оқими 85 фоизга пасайган.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда барча турдаги меҳмонхоналарга сертификат бериш муддати 15 кунга қисқаргани, “Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан чегирмалар жорий қилингани, Жаҳон мусулмонлари саёҳати индекси рейтингида Ўзбекистон 16-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилганди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Бельгия жамоатчилиги диққат марказида бўлди | Zamon.uz