Жамият

“Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан чегирмалар жорий қилинди

Ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистонда меҳмонхона ва умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

“Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан чегирмалар жорий қилинди

 

 

Хабарингиз бор, 2020-йил 28-майда “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори тасдиқланган эди. Унга мувофиқ, “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг Ноябрь ойи “Кексалар туризм ойлиги” дея эълон қилинди. Дастурнинг асосий мақсади, мамлакат бўйлаб кекса авлод вакилларининг саёҳат қилишини таъминлаш ҳисобланади.

 

“Кексалар туризм ойлиги”ни муносиб ўтказиш, уларнинг дам олишларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида Республикадаги 223 та жойлаштириш воситаси, яъни меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари хизматлари учун - 50 фоизгача чегирмалар жорий этилади. Шунингдек, яна 204 та умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун ҳам 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар тақдим қилинади.

 

Шу билан бирга, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан 1-30 ноябрь кунлари Республика ичидаги авиақатновларда эконом ва бизнес тоифаларининг (ЛПР3М, УПР3М, СПР3М, ОПР3М ташқари) жорий нархларига 25 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар берилади. Бундай имтиёз 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун тақдим қилинади.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишлар учун чипталарнинг амалдаги тариф нархларига 10 фоиз миқдорида ихтиёрий чегирмалар жорий қилинади.

 

Бундан ташқари, кексаларни зиёратгоҳ ва маданий мерос объектларига, жумладан, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги 6 та зиёратгоҳга кириш учун нафақа ва кекса ёшдаги фуқароларга Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 50 фоиз миқдорида чегирмалар белгиланган.

 

Маданий мерос агентлиги томонидан эса Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги 24 та маданий мерос объектларига кириш учун 20 фоиз миқдорда чегирмалар жорий этилган.

 

Аввалроқ энг кам ёшга доир пенсия, иш ҳақи ва яна шунга ўхшаш нафақалар ҳамда хусусий шифохона томонидан кимлар бепул даволаниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан чегирмалар жорий қилинди | Zamon.uz