Ўзбекистон

"Давлат қарзи тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Олий Мажлисга киритилди

Қонун лойиҳасида давлат қарзини бошқаришга доир асосий қоидалар ва давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан энг юқори миқдори белгиланмоқда.

"Давлат қарзи тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Олий Мажлисга киритилди

 

Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Давлат қарзи тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлисга киритилди. 

 

Маълумот учун: қонун лойиҳаси давлат қарзини бошқариш жараёни фрагментациялашувининг олди олиш, давлат қарзини барқарор даражада сақлаш, хорижий кредитор ва инвесторларнинг мамлакатнинг қарзларни тўлай олиш салоҳиятига бўлган ишончининг ортиши ҳамда давлат томонидан қарзларнинг қулай шартларда ва барқарор нархларда жалб қилиниши учун зарур муҳит шакллантиришга қаратилган.

 

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 10 та боб ва 58 та моддадан иборат қонун лойиҳасини тайёрлашда Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва АҚШ Ғазначилигининг 13 нафар эксперти иштирок этган. Лойиҳа юзасидан 9 та вазирлик ва идоранинг экспертиза хулосалари олинган.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси палаталари, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк ва Молия вазирлигининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари ҳамда давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш, жумладан, ОАВда ёритиб бориш ва расмий веб-сайтларда чоп этиш бўйича қоидалар алоҳида кўрсатиб ўтилмоқда.  

 

Шунингдек, қонун лойиҳасида давлат кафолатини бериш тизими такомиллаштириш қоидалари ва давлат қарзи бўйича хатарларни бошқариш бўйича амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи акс эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳисоблаб чиқилганди.

 

Аввалроқ стратегик ташкилотларга газ учун оширилган коэффициент бекор қилингани ҳамда Ўзбекистон электр энергетика соҳаси учун ЕТТБдан 816 миллион евро қарз олаётгани ҳақида хабар берилганди. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Давлат қарзи тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Олий Мажлисга киритилди | Zamon.uz