Жаҳон

АҚШ Пекиндаги қишги олимпия ўйинларини бойкот қиладими?

Байден бунга аниқ жавоб бермади.

АҚШ Пекиндаги қишги олимпия ўйинларини бойкот қиладими?

 

Жозеф Байден АҚШ Пекиндаги қишги олимпиада ўйинларига делегация жўнатиш ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади.

 

Бу савол президентга унинг Нью-Гэмпшир аэропортидан учиб кетишидан олдин берилган. "Делегация менман ва мен бу масалани ҳал қилдим", — деган Байден.

 

АҚШ президенти администрацияси бу масалага ҳалигача изоҳ бергани йўқ. Оқ уй пресс-пули журналистлари Байденнинг жавоби аниқ бўлмаганини айтишмоқда. Улар, шунингдек, Байден саволни шунчаки эшитмаган бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлашган.

 

Маълумот ўрнида: май ойида АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пэлоси халқаро ҳамжамиятни Пекин олимпиадасини бойкот қилишга чақирганди. Унинг фикрича, дунёнинг етакчи давлатлари Олимпиадага ташриф буюришдан тийилишлари лозим. Аммо АҚШ миллий олимпия қўмитаси бойкотга қарши чиқди. Давлат котиби Энтони Блинкен эса 10 ноябрь куни Вашингтон олимпиадада иштирок этиш учун аниқ қарорга келмаганини маълум қилган.

 

Аввалроқ АҚШ-Хитой етакчилари ўртасида онлайн саммит бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

АҚШ Пекиндаги қишги олимпия ўйинларини бойкот қиладими? | Zamon.uz