Жаҳон

Эркак тўққиз ёшли қизни онасининг кўз ўнгида ўлдирди

Қизчанинг онаси ўлим ҳолатини терговдан яширишга уринган.

Эркак тўққиз ёшли қизни онасининг кўз ўнгида ўлдирди

 

Кабардин-Балкарияда эркак жаҳл устида 9 ёшли ўгай қизини бошини ерга уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда kavkaz.mk.ru хабар қилди. 

 

Маълум бўлишича, эркак доимий равишда оиласига зулм ўтказиб келган. Ўша куни маст холда уйга келиб ўгай қизини урган. Қиз онасига ўгай отасининг шафқатсизлигидан шикоят қилган. Бу эркакнинг ғазабини қўзғатган. У ўгай қизини хонасига чақирган ва у ерда қизнинг бошини полга бир неча марта урган. Қизча ўзини ёмон ҳис қилган, аммо онаси шифокор чақирмай қизни ухлатишга ётқизган.

 

Эртаси куни қиз қайта уйғонмаган . Ота-онаси тез ёрдам машинасини чақирган. Иккаласи ҳам боланинг ўлими бахтсиз ҳодиса натижасида содир бўлганини даъво қилган.

 

"Аёл ва унинг норасмий турмуш ўртоғи терговни чалғитиш мақсадида қизчани бир кун аввал дарахтдан ўзи йиқиб тушганини сабаб қилиб кўрсатишган" — дейилади республика тергов бошқармаси хабарида.

 

Бироқ экспертиза қизни қасдан ўлдирилганини аниқлади. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (“вояга етмаган болани ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шунингдек суриштирув давомида аёл спиртли ичимликларга ружу қўйгани ва 6 та фарзандига деярли эътибор қаратмаганлиги маълум бўлди. Аёлнинг қолган 5 та фарзанди давлат қарамоғига ўтказилди.

 

Аввалроқ, Ўз отаси ва унинг рафиқасини ўлдирган чустлик фарзандга суд ҳукми ўқилгани ҳамда Қашқадарёда эркак ўз ўғлини ўлдириб қўйгани ҳақида хабар бергандик. 

 

Муножат Валиева

custom img

Яқин Шарқдаги можаро фонида йирик нефть компаниялари фойдаси 57 фоизга ошди

Можаро фонида нефть нархларининг ошиши дунёнинг тўққизта йирик нефть компанияси фойдасини биринчи ярим йилликда 152,8 млрд долларга етказди.

custom img

Россия Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди

Москва бундай келишув Киевга вақтинчалик “нафас ростлаш” имконини беришини, ҳозирча мораторий учун асос йўқлигини билдирди.

custom img

Эмомали Раҳмон Турсунзодада ўзбек мактаби қуришни буюрди

Тожикистон Президенти шаҳарнинг ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолиси учун ўзбек мактабларини қуришни ва уларни ўзбекча дарслик ҳамда ўқув материаллари билан таъминлашни топширди.

custom img

Нетаняху Буюк Британияни “Британия Ислом Республикаси” деб атади

У иборани Британия ОАВларининг Исроилни ёритиш услубини танқид қилар экан, ишлатган.

custom img

АҚШ 40 дан ортиқ давлатни Хитой товарларига божларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблади — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ маъмурияти бундай амалиётда фойдаланилаётган давлатларни учта тоифага ажратган.

custom img

Қозоғистонда 6254 та мактаб террористик таҳдидларга мойил деб топилди

Улар видеокузатув, ваҳима тугмалари, киришни назорат қилиш тизимлари ва лицензияланган қўриқлаш хизмати билан таъминланган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 12,5 мингга яқин киши вафот этди

Энг кўп ўлим 85 ёш ва ундан катталар орасида қайд этилган.

custom img

Тожикистон-Афғонистон чегарасида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

Душанбе ҳодиса юзасидан Афғонистонга норозилик нотаси юборди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"