1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Қашқадарёда эркак ўз ўғлини ўлдириб қўйди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 25 август куни ота ўз ўғлини темир бўлгаги билан уриб ўлдирди.

Қашқадарёда эркак ўз ўғлини ўлдириб қўйди

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди. Маълум бўлишича, Чироқчи туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига 25 август куни Тарағай маҳалласида қотиллик юз бергани ҳақида хабар келиб тушган. Тезкор гуруҳ воқеа жойига етиб бориб, ҳолатни ўрганганда 24 августдан 25 августга ўтар кечаси соат 00:00 атрофида А.Б. исмли эркак уйига келгани, уйда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда бўлган ўғли билан тортишиб қолиб, темир бўлаги билан уриб, оғир тан жароҳати етказгани аниқланган.

Қайд этилишича, ўғил 25 август соат 03:00 атрофида яшаш уйида вафот этган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Навоий шаҳрида маст ука акасини ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика