“VPK AKSUM” бренди остида янги замонавий зирҳли техникалар ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон эндиликда халқаро бозор талабларига жавоб бера оладиган зирҳли ҳарбий ва тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқаради.

Қайд этилишича, Бирлашган Араб Амирликларида зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарувчи “ИНКАС” компанияси асосчиси сифатида танилган тадбиркор энди Чирчиқ шаҳрида “VPK AKSUM” бренди остида янги замонавий зирҳли техникалар ишлаб чиқарадиган завод фаолиятини йўлга қўйди.
Ушбу завод “VPK AKSUM” ҳарбий-саноат компанияси “ИНКАС”нинг кўп йиллик тажрибасидан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаларини амалиётга татбиқ қилишни режалаштирилди.
Шу билан бирга, “VPK AKSUM” ҳарбий-саноат компанияси люкс синфидаги зирҳли автомашиналар, зирҳли седанлар, зирҳли автобуслар, зирҳли биринчи тиббий ёрдам машиналари, зирҳли инкассатор транспорт воситалари ва бошқа турли мақсадлардаги зирҳли ҳарбий машина турларини таклиф этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автомобиллар тарихи https://zamon.uz/uz-to/detail/avtomobillar-tarixi-1-qism-hi-tech ҳақида қизиқарли маълумотлар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







