Ўзбекистон

“Ўзбекнефтгаз” Россиянинг молиявий институтлари билан шартномалар имзолади

Россия маҳсулотларини етказиб беришни молиялаштириш учун 257,3 миллион доллар миқдорида бўлишига келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” Россиянинг  молиявий институтлари билан   шартномалар имзолади

 

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон-Россия икки томонлама ҳамкорликни турли соҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

 

Жумладан, Россиянинг “веб.РФ” банки, “ЭКСАР”, “Газпромбанк” ва “Bank GPB International S.A.” компаниялари  билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида углеводородлар хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини молиялаштириш доирасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

 

“веб.РФ” кузатув кенгаши раҳбари ўринбосари д.В. Алгульян, "ЭКСАР" бош директори Н.В. Гусаков, “Bank GPB International S.A.” Бошқарув раиси д.Н. Деркач ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Меҳриддин Абдуллаев ушбу битимларни имзоладилар.

 

Ушбу битимлар "веб.РФ", "ЭКСАР" АЖ, "Газпромбанк" АЖ ва “Bank GPB International S.A.” иштирокида Ўзбекистон Республикасида нефт ва газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича иш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда Россия маҳсулотларини етказиб беришни молиялаштириш учун 257,3 млн доллар миқдорида бўлишига келишиб олинди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг  юқорида келтирилган молиявий институтлар билан “GTL” заводининг қурилиши, Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва бошқа кўплаб инвестицион лойиҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қилинган.  

 

Таъкидлаш жоизки, углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш Дастури мамлакатимиз иқтисодиётини таъминлаш мақсадида ўз ичига бурғилаш, қудуқларни қайта таъмирлаш ва технологик объектларни қуриш бўйича чора-тадбирларни қамраб олади.  

 

Дастур амалга оширилгандан буён 430 та қудуқ қурилиши якунланди, 328 та мавжуд қудуқ капитал таъмирланди, “Ғарбий” конида блок-модулли компрессор қурилмаси ишга туширилди, “Самонтепа”, “Учқир”, “Алан”, “Зеварда” сиқув компрессор станциялари барпо этилди, шунингдек,  дастур доирасида “Арслон” конида газни комплекс тайёрлаш қурилмаси, “Денгизкўл” ва “Жанубий Тандирча” сиқув компрессор станцияларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ, Фарғона вилояти делегациясининг Қирғизистонга сафари давомида икки томон ўртасида ўндан ортиқ шартномалар имзолангани ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 23 та ҳужжат имзолангани ҳақида хабар бергандик. 

 

Муножат Валиева

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.