Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 23 та ҳужжат имзоланди

Хабарингиз бор, бугун Кўксарой қароргоҳида  Ўзбекистон ва Туркманистон Президентининг  расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 23 та ҳужжат имзоланди

 

Учрашув давомида икки давлат ўртасида 23 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди:

 

— Виза процедураларини соддалаштириш тўғрисида Битим;

— Фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисида Баённома;

— Икки давлатнинг адлия вазирликлари ва фан академиялари ўртасида Меморандум;

— 2024 йилгача маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик Дастури;

— Биологик хилма-хиллигини сақлаш ҳақида Битим.

— 2025 йилгача ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Режа,

— Минерал ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги техникаси ва энергетика соҳасида хўжалик шартномалари;

— Кимё саноати бўйича Меморандум;

— Чегараолди савдо маркази ҳамда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш тўғрисида Битимлар,

— Инвестициявий ҳамкорлик ва ўзаро товар етказиб бериш тўғрисидаги ҳамда Метрология соҳасидаги Меморандум;

— Статистика ва бандлик соҳасидаги Меморандум;

— Сув тежаш технологияларида ҳамкорлик бўйича Меморандум;

— Транзит ташувлар соҳасида ва темир йўл администрациялари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида Меморандум;

— Ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум, Гурлан-Тошҳовуз ўтказиш пунктларини ишга тушириш бўйича Баённома;

— Божхона маълумотларини алмашиш тўғрисида Баённома;

 

Шунингдек, музокара доирасида мамлакатларнинг Қўшма баёнотни ҳам имзоланди.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги ҳар бир учрашув тарихий аҳамиятга эга экани таъкидлагани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.